www.qubbo.ucoz.com Понедельник
29-04-2024
16:08
Приветствую Вас Гость | RSS Главная | | Регистрация | Вход
Menyu sayt

Qubbo.com
IBRATLI HIKOYALAR [0]
IBRATLI HIKOYALAR
HADISLAR [1]
HADISLAR
ISLOMIY SHERLAR [0]
ISLOMIY SHERLAR
ISLOMIY SAVOL JAVOB [0]
iSLOMIY SAVOL JAVOB
ABDULLOH DOMLA MARUZALARI [0]
ABDULLOH DOMLA MARUZALARI
ISLOM TARIXI [1]
ISLOM TARIXI
PAYG'AMBARLAR HAYOTI [0]
PAYG'AMBARLAR HAYOTI
SAHOBALAR HAYOTI [0]
SAHOBALAR HAYOTI
ISLOM YANGILIKLARI [0]
ISLOM YANGILIKLARI
SHAHSIY FIKRLAR [1]
SHAHSIY FIKRLAR
RAMAZON FAZILATLARI [4]
RAMAZON FAZILATLARI
www.taqvo.com [1]
www.taqvo.com
ILM FAZILATI [1]
ILM FAZILATI

CHATGA MARHAMAT

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

SO'ROVNOMASO'ROVNOMA
Sayt yoqdimi
Всего ответов: 106

Главная » 2012 » Июль » 14 » ҲИКМАТЛИ ЛАТИФАЛАР ВА НИШОНГА УРИЛГАН СЎЗЛАР 1-qisim
14:28
ҲИКМАТЛИ ЛАТИФАЛАР ВА НИШОНГА УРИЛГАН СЎЗЛАР 1-qisim

Дунёнинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кирмасин!
Шайх Муҳаммад Нуруллоҳ ҳазратлари (р.а.)
* * *
Султон Маҳмуд бир куни соқчилари билан бозор оралар экан, биқинидан бир тиланчи
суқилиб садақа сўрабди. Подшоҳ унга бир олтин берибди. Тиланчи пулни чўнтакка уриб дебди:
— Нима қиляпсиз Султоним, катта бир салтанатнинг эгаси ўз укасига биттагина олтин
берадими?
— Қанақасига укам бўласан?
— Икковимиз ҳам Одам алайҳиссаломнинг авлоди эмасмизми? Демак, ака-укамиз!
Шунда ггодшоҳ тиланчининг қулоғига аста шивирлабди:
— Бу кашфингни бошқага айта кўрма, агар ҳамма ҳақини таниб, бир-биридан улуш талаб
қилаверса, сенга ҳемири ҳам тегмайди!

* * *
Бир бадавий араб бир гуруҳ кишиларни Исломга даъват қилиб, кўп ваъз ўқиди. Аммо улар,
ҳеч нарса таъсир қилмагандай серрайиб ўтиравердилар. Буни кўрган арабнинг жаҳли қўзиб
деди:
— Наҳотки, бир туянинг оёқ излари ҳозир шу ердан ўтиб кетганига тезаги унинг борлигига
далолат қилса-ю, шундай мукаммал, буюк бир коинот унинг яратувчиси борлигига далил
бўлолмаса?!

* * *
Шоир Иззат Мулла Фотиҳ жомеъсида таровиҳ намозини ўқиётган эди. Имом жуда тез намоз
ўқирди. Намознинг бошланишида таҳоратсиз келган бир киши то таҳорат олиб келгунча, имом
салом бериб намозини тугатди.
— Эй воҳ, — деди, ҳалиги киши, — улгуролмадим!
Имомга қай йўл билан танбеҳ беришни билмай турган Иззат Мулла шартта жавоб берди:
Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар

* * *
Домлага: «Асал билан сирка қўшилмайди, улар бирга тановул қилинмайди», дедилар.
«Нега энди қўшилмас экан», деб домла ярим кило асал билан ярим кило сиркани ичиб дарсга
келди. Бироз ўтгач юзининг кўкараётганини кўрган талабалар:
— Ҳа, домла, асал билан сирка бир-бирига қўшилмади-а?! — дейишганида, домла паст
келмай:
— Йўқ, нега энди, — деди, — бир-бирига қўшилиб олиб, мени орадан чиқариб ташламоқчи
бўлишяпти!..
* * *
Бир киши жуда қариб мункиллаб қолган муборак момонинг зиёратига борибди. Момо оёққа
туришга бир икки уринибди-ю, мадори етмагач, яна тўшакка чўзилиб:
— Мени кечир, болам, — дебди, — тура олмадим, аммо кўнгил оёқда...

* * *
Бир киши Ҳасан Басрий (қ.с.) ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг
ҳаққингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
— Қачон?
— Бугун.
— Қаерда?
— Уйида.
— Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
— Зиёфатга борувдим.
— Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий (қ.с.):
— Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу
ердан! — дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
* * *
Шакарий Султон Боязиднинг санжоқ бекларидан бўлиб, шоирлиги билан машҳур эди.
Ривоятга кўра, бир касалликдан сўнг Шакарийнинг соқоли оппоқ оқариб кетибди. Шакарий
соқолини бўяб юрадиган бўлибди. Султон Боязид сабабини сўраганида, у шундай жавоб
берибди:
— Давлатли подшоҳим, қулингиз каминаи камтарин ўз ёшимни шубҳасиз билурмен.
Соқолим эса ёлғон айтадур. Ёлғончилиги учун ҳар гал юзига қора чаплаймен!

* * *
Бир суҳбатда Ориф Ниҳатга дедилар:
— Эгиладиган, букиладиган, қатланадиган, турли туман катта-ю, кичик тешикчаларга ҳам
кириб кетаверадиган бир шиша кашф қилдик. Ориф Ниҳат дебди:
— Қисқаси шишани ҳам ўзимизга ўхшатдик десангиз-чи!

* * *
Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган
аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:
— Ҳеч нарса қолмадими?
— Йўқ.
— Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?
— Йўқ.
— Ҳеч нарса-я?
— Ҳеч нарса...
— Ростданми?!
Ҳазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:
— Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг хонадонига ўхшабди!
Категория: HADISLAR | Просмотров: 4744 | Добавил: islom | Рейтинг: 4.2/4
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Mehmon
16:08
Gruppa: Гости


Saytdan qidirish

Kalendar
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Biz bilan aloqa

SAYT PREZIDENTI
Агент@mail.ru taqvotaqvo@mail.ru +99894 123 45 67

Foydali saytlar
  • Abdulloh domla maruzalari
  • Islomiy sayt
  • Yaxshi sayt
  • Sheriyat olami


  • Copyright MyCorp © 2024 Сделать бесплатный сайт с uCoz